Украиналик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко британиялик боксчи Тайсон Фьюридан ўч олишга ваъда берди. Айнан Фьюри 2015 йил ноябрдаги жангда Кличкодан 4 та чемпионлик камарини тортиб олган.

Кличко ва Фьюри ўртасидаги реванш жанги 2016 йил 9 июлда Манчестерда бўлиб ўтади.

16 февралда Фьюри 10 млн еврога реванш ўтказиш мажбуриятидан озод бўлмоқчи бўлган. Бундан 2 ҳафта аввал БААлик шайх Фьюрига Кличко билан жангни хусусий яхтада ўтказишни таклиф қилган, бироқ боксчи бу таклифни рад этган.

2015 йил 28 ноябрдаги жангда ҳакамларнинг бир овозлик қарори билан ғалаба Фьюрига берилган. Фьюри Кличкони IBF, IBO, WBO ва WBA чемпионлик камарларидан маҳрум этган. Кейинроқ британияликнинг ўзи ҳам мажбурий даъвогар – украиналик Вячеслав Глазков билан учрашишдан бош тортгани учун IBF камаридан маҳрум этилганди.