«Ливерпуль» жамоаси хўжайини Жон Ҳенри 20 апрель куни «Эвертон» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалабага қисқача муносабат билдириб ўтди.

Иккинчи тайм вақтида «ирислар» жамоаси ҳимоячиси Рамиро Фунес Мори ҳужумчи Дивок Орижига қаттиқ жароҳат етказди ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

«Ливерпуль» хўжайини ўйин статистикаси келтирилган суратни твиттерига жойлади. Унда «қизиллар»нинг тўлиқ устунлик қилгани кўриниб туради. Жон Ҳенри твитга шундай изоҳ берган: «Ҳунармандлар жамоаси Дивокка қарши».

«Ҳунармандлар лигаси» профессионал бўлмаган турнирларга нисбатан қўлланади ва бундай турнирда кичик шаҳарчалар жамоалари иштирок этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, у рақиблар жамоасини «қишлоқи жамоа» дея атаган дейиш мумкин. Бу твитни 4,5 мингдан ортиқ фойдаланувчи ретвит қилган.