«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Депортиво»га қарши учрашувдан сўнг (8:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун худди «Валенсия»га қарши учрашувдагидай ўйнадик, аммо бу сафар вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи юқори бўлди.

Бугун ҳам «Валенсия»га қарши учрашувдаги вазиятлар соничалик вазият яратдик. Бу ажойиб натижа.

Бизга яхши натижа керак эди, нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз зарур эди. Примерада ғолиб чиқиш учун барча 38 турда энг яхши бўлиш керак, фақат 34, 10 ёки 37да эмас. Титулга эга чиқиш жуда қийин, бу аниқ.

Бугун яхши мувозанатлашган ўйин намойиш этдик, «Депортиво» ўтган учрашувимиздаги рақибимиз билан солиштирадиган бўлсак анча кучсизроқ эди», - дейди Энрике.