Mail.Ru Group’нинг даромади 2016 йилнинг 1-чорагида 11,1 фоизга ўсди

Иқтисодиёт 21 Апрель 2016 670

2016 йил биринчи чорагида Mail.Ru Group жами даромади 2015 йил шу давр билан солиштирганда 11,3 фоизга ўсди ва 9,73 миллиард рублни ташкил этди. Бу маълумотлар компания ҳисоботида кўрсатилган. Бу кўрсаткичда 2016 йил февраль ойида сотилган HeadHunter натижалари ҳисобга олинмаган.

Онлайн рекламалардан олинган даромад биринчи кварталда 34 фоизга ўсди ва 3,9 миллиард рублни ташкил этди.

“Биз 2015 йил иккинчи ярмида бошланган таргетинг реклама билан боғлиқ тенденциянинг авж олаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай рекламалар, айниқса, ижтимоий тармоқларимизнинг мобил фойдаланувчилари учун мўлжалланган”, - фикр билдирди компания раиси Дмитрий Гришин.

Умуман олганда, 2016 йилда Mail.Ru Group ушбу йўналишда барқарор ўсиши кутилмоқда.

“ВКонтакте”нинг даромади ушбу кварталда 1,88 миллиард рубльни ташкил этди (45,9 фоиз ўсиш).

Онлайн ўйинлардан келадиган даромад эса йилнинг биринчи уч ойида 2,4 фоизга ошди ва 2,35 миллиард рублдан иборат бўлди.

2016 йилнинг биринчи чораги охирида қарзларни чиқариб ташлаганда, компания ҳисобидаги соф пул қолдиғи - 573 миллион рубль. HeadHunter савдоси бўйича иккинчи тўлов апрель охиригача амалга оширилади, бу ҳам ҳисобдаги соф қолдиқ ҳажмининг кўпайишига олиб келади.

2016 йилнинг 31 март ҳолатига кўра, Mail.Ru Group компаниясининг қарзи 10 миллиард рубль (66 миллион рубль фоиз устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) иборат.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар