Нетаньяху: Жўлон тепаликлари Исроилники бўлиб қолаверади

Жаҳон 21 Апрель 2016 433

Исроил ҳукумати, турли хил кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида РФ билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори бўлиб келмоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путин билан Кремлда ўтказган учрашуви сўнггида шундай баёнот берган.

"Мен томонларнинг хавфсизлик соҳасида юритаётган сиёсатини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида келдим. Бу эса, турли тушунмовчилик, хатолар ва ҳодисаларнинг олдини олади", — деган Исроил ҳукумати раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Исроил "Ҳизбаллоҳ" ихтиёрида замонавий қуроллар ва Жўлон тепаликларида янги жанговар ҳаракатлар ўчоғи пайдо бўлишига қарши барча чораларни кўрмоқда.

Жўлон тепаликлари Исроил ҳудуди бўлиб қолади, деб таъкидлаган бош вазир Биньямин Нетаньяху.

Кўпроқ янгиликлар