ОАВ: Елизавета II 90 йиллик юбилейи кунида тахтни топширади

Жаҳон 21 Апрель 2016 506

Журналистларнинг тахмин қилишича, 21 апрель куни 90 ёшни қаршилайдиган Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз тахтини топшириши ҳақида маълум қилади.

Globe нашри маълумотига кўра, у тахтни ўзининг биринчи валиаҳди, ўғли Чарльзга эмас, набираси Уильямга қолдиради.

Нашрнинг ёзишича, Елизавета II расман 2016 йилнинг 31 август куни ҳукмдорликдан кетади.

"Қиролича ўз муаммоларидан толиққани кўриниб турибди. У ўғли ва келини билан боғлиқ можаролардан чарчаган. У ўз юбилейи арафасида бу можаро авж олиши туфайли, юбилейи куни тахтни ўғлига эмас, набирасига қолдириши ҳақида маълум қилиши кутилмоқда", дейилади хабарда.

Бундан олдинроқ, шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси, малика Камилла Боулз можаролар марказида қолганди. Март ойида австралиялик Саймон Доранте-Дэй ўзини уларнинг никоҳсиз туғилган фарзанди эканини айтган ҳамда ДНК текшируви ўтказишни талаб қилган.

Бу хабарларга Бакингҳэм саройидагилар муносабат билдиришмаган.

2015 йилнинг 9 сентябрида қиролича Елизавета II бошқарув давомийлиги бўйича рекорд ўрнатганди. У ҳукумат тепасида 63 йил, етти ой ва икки кун турган ўзининг катта бувиси қиролича Виктория рекордини янгилаган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар