Обама: АҚШ ҳам, Форс кўрфази давлатлари ҳам Эрон билан ихтилофга бормоқчи эмас

Жаҳон 21 Апрель 2016 1036

АҚШ ҳам, Форс кўрфази давлатлари ҳам Эрон билан ихтилофга боришдан манфаатдор эмас, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама.

"Бизнинг давлатлардан бирортаси Эрон билан ихтилофга боришдан манфаатдор эмас", деб Обаманинг "АҚШ-Форс кўрфази" саммити ёпилишида айтган сўзларини "Франс Пресс" агентлиги келтириб ўтди.

Обама Ар-Риёдга 20 апрелда етиб келди ва шу куннинг ўзида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан икки соатлик музокаралар ўтказди. Обама музокаралар давомида Форс кўрфази давлатларининг Эроннинг бу минтақадаги сиёсатидан хавотирланаётганларини тушунишини билдирди.

Кўпроқ янгиликлар