Вирусли инфекциялар пайдо бўлганида мия организмни касалликка қарши курашишига ёрдам берувчи оқсиллар ишлаб чиқаради. Бироқ шу билан бирга, бу вақтда хотира ва диққат маркази заифлашади.

Шамоллаш ёки грипп билан касал бўлган кишиларнинг диққатни бир ерга жамлаши ва ҳаётдан завқ олиши қийинлашади. Бу ҳол фақатгина томоқ оғриғи ёки қаттиқ шамоллаш ҳисобига юз бермайди.

Вирусли инфекцияни қабул қилган инсон мияси CXCL10 оқсилини ишлаб чиқаради. У эса, ўз навбатида, хотира, диққат ва кайфиятга жавобгар бўлган мия қисми – гиппокамп нейронларининг фаолиятини ёмонлашишига олиб келади.

Лекин айнан шу оқсил организмни турли касалликлар, жумладан, рак ва гепатит билан курашишига ёрдам беради. Бу ҳақида Америка олимларининг тадқиқотлари чоп этилган Immunity журналида ёзиб ўтилган.

Олимлар ўз назарияларини исботлаш учун сичқонларда тажриба ўтказишди. Зарарланган кемирувчиларни сувга солишди. Натижада, улар соғлом ҳолатда бўлганлигига нисбатан касал ҳолда узоқ вақт ҳаракатсиз бўлиб қолишди.