Оқ уй: АҚШ ва Саудия Арабистони Асад ўз лавозимини тарк этиши керак, деб ҳисобламоқда

Жаҳон 21 Апрель 2016 507

АҚШ ва Саудия Арабистони Суриядаги ихтилофни сиёсий йўл билан ҳал қилишни маъқулламоқда, бироқ ҳали ҳам президент Башар Асад ўз лавозимини тарк этиши керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати Обама ва қирол Салмоннинг Ар-Риёддаги учрашув натижаларига кўра маълум қилди.

"Раҳбарлар Суриядаги адоватли ҳаракатларни тўхтатиш тартибини мустаҳкамлаш йўлини муҳокама қилдилар ва Асадсиз бошқарувга сиёсий ўтишни қўллаб-қувватлашларини тасдиқлашди", деб таъкидлаб ўтилди матбуот хизматида. Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Обама ИШИДга қарши кампанияни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди ва Саудия Арабистонининг "Ироқ ва Сурияда жангариларга қарши кураш олиб бораётган халқаро коалициядаги тутган ўрнини" ижобий баҳолади.

Обама ва қирол Салмон минтақавий ихтилофлар бўйича фикрлар алмашишди ва Обама Ямандаги ўт очишни тўхтатиш тартиби ва Саудия Арабистони томонидан мамлакат аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишини қўллаб-қувватлади. Оқ уй раҳбари, шунингдек, Ироқ ҳукуматига, жумладан жангарилардан озод қилинган ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштиришда кўмак кўрсатиш кераклигига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, етакчилар Исроил-Фаластин ихтилофи, Эроннинг "иғвогар ҳаракатлари" ва минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни муҳокама қилишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар