“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев “Ҳордиқ” газетасининг “Мулоқот” лойиҳасида иштирок этди, деб ёзмоқда “Darakchi.uz”.

Унга савол берган мухлисанинг “ Ўтган кунлар” спектаклида Отабекни ўйнашга таклиф этилса, қайси актрисани партнер сифатида танлаши ҳақидаги саволига хонанда:
— Зарина Низомиддинова. Яқинда у билан “Шарофатхоннинг келинлари” комедик фильмида бирга суратга тушдик. Унинг партнер билан ишлаши ва профессионаллиги менга жуда маъқул келди, — дея жавоб берди.