Польшалик аёл вафотидан 55 кун ўтиб фарзанд кўрди

Жамият 21 Апрель 2016 665

Польшанинг Вроцлав шаҳрида туғилишидан деярли 2 ой аввал онаси вафот этган бола дунёга келди. 41 ёшли аёлда ҳомиладорлигининг 17-ҳафтасида мияси ўлгани қайд қилинган. Аёл саратонга чалинган бўлган. Шунга қарамай, аёлнинг юраги уришдан тўхтамаган. Шифокорлар ҳомилани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди, деб хабар бермоқда NTO нашри.

Шифокорлар замонавий технологиялар ёрдамида аёлнинг ҳаётий муҳим аъзоларини қўллаб-қувватлаб туришган. Аёлнинг вафотидан 55 кундан кейин шифокорлар кесарча жарроҳлик ёрдамида болани ташқарига чиқариб олишган. Болакай туғилганда вазни 2 кг бўлган ва у интенсив терапия бўлимида 2 ой давомида парвариш қилинган. Сўнгра болакайга рухсат берилиб, уни отаси олиб кетган. Ҳозирда боланинг вазни 3 кг атрофида бўлиб, у тўлиқ соғлом.

Кўпроқ янгиликлар