Португалияда ўзбек-португал бизнес-форуми бўлиб ўтади

Иқтисодиёт 21 Апрель 2016 810

Португалиянинг Лиссабон шаҳрида 6 май куни ўзбек-португал бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Форумдан мақсад – Ўзбекистон ва Португалия Республикалари ўртасида бизнес муҳитни ривожлантириш деб хабар бермоқда review.uz сайти.

Форум Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Европа Иттифоқининг "Management Training Programme” (MTP) ва Португалиянинг сармоя ва ташқи савдо бўйича агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

ССП матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир доирасида қурилиш, текстиль ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган етакчи португалиялик тадбиркорлар иштирок этади.

Кўпроқ янгиликлар