Райҳоннинг мухлислари Лоладан нафратланмоқда

Маданият 21 Апрель 2016 3928

Бироз олдинроқ хонанда Лола Йўлдошева “Соғиндим” номли янги қўшиғи клипини мухлисларга тақдим этганди. Ушбу клипда Лола ва Йигитали севишганлар ролини ижро этиб, бу уларнинг биргаликда суратга тушган иккинчи клипи ҳисобланади. Уларнинг ҳамкорликдаги ижоди нафақат Райҳон, балки Лола Йўлдошеванинг ашаддий мухлисларига ҳам манзур бўлмаяпти.

Яқинда хонанда Райҳон ўзининг Instagram`даги саҳифасига янги сурат жойлади ва уни қуйидагича изоҳлади:
“Севимли инсонларни юракдан юлиб ташлаб бўлмайди. Уларни вақтинча тарк этиш, унутиш, алдаш мумкин. Бироқ йўллар барибир улар томон чорлайди. Севимли инсонларнинг хатоларини кечириш даркор. Бундай инсонлар “собиқ” бўлмайди. Улар бизнинг дунёимизни ёритгувчи қуёш кабидир”.

Бу cўзлардан таъсирланган мухлисларнинг аксарияти хонанданинг ҳамкасби Лоланинг янги “Соғиндим” клипини муҳокама қилмоқда, деб ёзади “Darakchi.uz” сайти.

Муҳокамалар ичида, “Дугонам деб юрганингиз Лола атайин Йигитали билан клип қилиб, унга ёпишиб, ўзини унга яқинлаштирди, шу яхшими энди? Йигиталидан бошқаси қуриб қолганми Лолага? Нега айнан сизни эрингиз билан?”, — деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

“Бу ҳасад, биласизми? Унга унақа эр насиб қилмаган бўлса-да, битта клипда Йигитали билан бир умр ҳаёт кечиргандай бўлди Лола? Лола ўзини сизни ўрнингизда тасаввур қилиб кўрди”, деб ёзади мухлислардан бири.

Бошқаси бир мухлис эса: — “Узр сиз мендан хафа бўлишингиз мумкин, лекин ‘Соғиндим’ клипини кўриб, мен шу нарсани тушундим. Лоладан хафа бўлиб, кўнглим қолиб кетди”, — дейди.

Лоланинг "Соғиндим" клипидан олинган кадр

Яна бир фойдаланувчи эса тобора қаттиқ баҳсга киришган мухлисларни тинчлантиришга уринади:
“Одамлар, тинчланинглар, агар Йигитали Лоланинг клипида роль ижро этган бўлса, бу уларнинг Райҳоннинг жиғига тегиш учун ҳамкорлик қилганини англатмайди. Улар ‘Жоним соғиндим’ клипида ҳам бирга роль ижро этган эди. Райҳон бунга эътибор бермаган бўлса керак, чунки Лола ва Йигиталининг ҳар иккаласи ҳам ижодкорлар”.

Райҳоннинг ашаддий мухлислари Лолани танқид қилишда давом этади:
“Лолани мен ҳам ҳурмат қиламан, яхши кўраман, аммо унақа клип олишларини тасаввур қилмагандим. Бизни ўзбекчиликда аёллар бегона эркаклар билан унақа қучоқлашишлар, бу гуноҳку, хоҳ санъаткор бўлсин, хоҳ оддий инсон. Мусулмончиликка умуман тўғри келмайди. Бу сафар ошириб юборишибди”.

“Мен бунга ишонолмаяпман. Лола ‘Соғиндим’ клипига қадар менинг севимли хонандам эди. Мен бу клипни кўриб, йиғладим Райҳон учун. Аллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи ва билгувчидир. Райҳоннинг икки боласини гуноҳини олди Лола. Мен ундан нафратланаман”.

Лоланинг "Соғиндим" клипидан олинган кадр

Айрим фойдаланувчилар эса бу шунчаки клип эканлигини таъкидлашади:
“Бунга фақат клип сифатида қараш керак. Агар Лола ва Йигитали ҳаётда шунақа иш қилганида унда гапириш ўринли бўларди. Кино, клип — бу ҳаммаси касб”.

“Сизларга ўхшаган онги паст одамларни энди кўришим. Йигитали ишламаса алфонс, ишласа яна гап, қанақасизлар ўзи? Райҳоннинг Йигитали билан иши йўқ. Сизларга ким қўйибди бегона эркакни муҳокама қилишни? Ўзи сизлар санъат нима эканлигини биласизларми?”, — деб ёзди Лолага нисбатан айбловлардан дарғазаб фойдаланувчи.

Райҳон мухлисларининг изоҳларини жавобсиз қолдирган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар