Россия кубоги финалида "Зенит" ва " ЦСКА" учрашадиган бўлди

Спорт 21 Апрель 2016 537

20 апрелда футбол бўйича Россия кубоги финалчилари номи маълум бўлди.

"Зенит" Пермда "Амкар"ни ютди (асосий ва қўшимча вақт 1:1 бўлган, пенальти бўйича 4:3), "ЦСКА" эса ўз майдонида Одил Аҳмедов тўп сурадиган "Краснодар" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Зенит" ва " ЦСКА" 2002 йилдан бери биринчи бор мусобақа финалида учрашадилар. 2002 йилги финалда армиячилар 2:0 ҳисобида ғолиб бўлишганди.

"Зенит" Россия кубоги финалига 4-марта чиқди. Жамоа 1999 ва 2010 йилларда ушбу унвонни қўлга киритган.

ЦСКА эса Россия кубоги финалларида 11 маротаба иштирок этган. Армиячилар ушбу мусобақада 7 марта: 2002, 2005, 2006, 2008, 2009, 2011, 2013 йилларда ғолиб бўлишган.

Кўпроқ янгиликлар