Руҳоний: Эрон терроризм билан курашда Ироқни қўллаб-қувватлашда давом этади

Жаҳон 21 Апрель 2016 389

Эрон Ироқ билан алоқаларини ҳар томонлама яхшилашга ҳаракат қидмоқда ҳамда қўшни мамлакатни барқарорлик ва хавфсизлик билан таъминлашни ўз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айлантириш масаласини кўриб чиқмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан бўлган телефон мулоқотида шундай таклиф билдирди. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар берди.

"Эрон Ироқнинг барқарорлиги ва хавфсизлигини худди ўзиникидек қабул қилиб, қўшни мамлакатда террорчи гуруҳлар билан курашда ёрдам беришда давом этмоқда", - дея президентнинг сўзларини келтиради Эрон матбуот хизмати.

Руҳоний шунингдек "минтақадаги барча масъул идоралар ИШИДга ўхшаган террорчи гуруҳлар ва терроризм билан курашишлари шарт"лигини таъкидлади.

Руҳоний яқиндагина Ироқ шимолидаги террорчилар устидан қозонилган ғалабани эслатиб, "Ироқдаги барча сиёсий оқимлар ва қабилаларнинг терроризмга қарши бирлашуви ижобий натижаларга олиб келиши"ни айтди.

"Афсуски, баъзи мамлакатлар аёвсиз курашларга қарамай ҳануз ИШИДдан нефть сотиб олмоқда ва террорчиларни ҳарбий қуроллар билан таъминламоқда", - деб қўшимча қилди у.

Эрон раҳбари Ироқнинг ички муаммолари ҳал қилинишига ва Теҳроннинг Бағдод билан ҳар томонлама алоқа қилишига умид билдирди.

Бунга жавобан Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Эронга ИШИДга қарши курашдаги ёрдами учун миннатдорчилик изҳор қилди ҳамда террорчиларнинг минтақвий ва халқаро барқарорликка хавф солаётганини таъкидлади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар