Руминиялик археологлар Прахов уездидаги Плоешти шаҳри яқинидан 5000 йиллик тарихга эга ноодатий қабрни аниқлашди. Бу ҳақда Romania Insider хабар тарқатган.

Археологлар бу топилмани тез орада турар жойлар қурилиши керак бўлган ҳудуддан топишган. Қабрдаги қолдиқлар эркакка тегишли бўлиб, белгилар орқали у ўз даврида ижтимоий мавқега эга бўлганини тахмин қилиш мумкин. Унинг бўйин қисмида мисли маржон тақилган.

Бундан аввал ҳам Плоешти шунга ўхшаш қабрлар топилган, уларда нисбат ёшроқ йигитлар дафн қилинганди.