Шаҳзода яқинда “Ўзбегим” номли қўшиғи таронасини мухлисларга тақдим этган эди. Қўшиққа “BenomMedia” томонидан клип суратга олинган бўлиб, айни дамда интернетнинг кўплаб сайтлари орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Қўшиқ мусиқаси, унинг аранжировкаси устида “Беном” гуруҳи хонандалари Сарвар ва Комил иш олиб борган. Клип сюжети мустақиллигимиз берган улуғ неъматлар, бугунгача ҳар соҳада эришиб келаётган ютуқларимиз ва ёшларнинг келажак сари одимлаётгани ифодаланган. Фахр ва ифтихор туйғуси билан ёзилган қўшиқ матни шоир Иқбол Мирзога тегишли.