Спорт курашлари. Ўзбекистон вакиллари “Рио-2016” йўлланмаси учун баҳсга киришади

Спорт 21 Апрель 2016 579

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари 22-24 апрель куни Мўғулистон пойтахтида ўтказиладиган биринчи жаҳон лицензион мусобақасида иштирок этиш учун Улан-Батор шаҳрига жўнаб кетди.

Мазкур нуфузли мусобақада эркин ва юнон-рим курашида 1-3 ўринларни, аёллар курашида эса 1-2 ўринларни эгаллаган спортчилар XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритади.

Жаҳон лицензион турнирини юнон-рим курашчилари бошлаб беради. 22 апрель куни ўтказиладиган баҳсда 59, 66, 75, 85, 130 кг вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади. Мусобақанинг иккинчи куни аёллар ўртасида 48, 53, 58, 63, 69, 75 кг вазн тоифалари беллашувлар ўтказилса, 24 апрель куни эркин кураш бўйича 57, 65, 74, 86, 97, 125 кг. вазнларда баҳслар бўлиб ўтади.

Қуйида Мўғулистонга йўл олган терма жамоа таркиби берилган:

Юнон-рим кураши: - Елмурат Тасмурадов (-59 кг), Нурбек Холмуҳамматов (-66 кг), Суҳроб Фаттоев (-98 кг), Мўъмин Абдуллаев (-130 кг).

Аёллар кураши: - Зуҳра Мустанова (-53 кг), Набира Есенбаева (-58 кг).

Эркин кураш: - Нодиржон Сафаров (-57 кг), Рашид Қурбонов (74 кг), Умиджон Исманов (-86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47217 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 63899 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34765 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19795 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75333 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60322 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 48 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 956 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 117 Жамият
Кўпроқ янгиликлар