Тадқиқот: 2016 йил ҳарорати рекорд натижани қайд этмоқда

Жаҳон 21 Апрель 2016 868

2016 йил рекорд даражадаги юқори ҳароратлар билан бошланди, бу Эль-Нино таъсирининг кучайиши билан боғлиқ. Бироқ бу табиий офатнинг кучи камая бошлади. АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (ОАТМБ) прогноз қилишича, Эль-Нино таъсирининг камайиши бу йилнинг ўзидаёқ ҳарорат пасайишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида Wall Street journal газетаси хабар берди.

Сўнгги 11 ой 19-асрдан буён дунё ҳарорати кузатувларига кўра, энг илиғи бўлди. Олимлар бу ҳолатнинг Эль-Нино эффекти билан боғлиқ эканлигини ишонч билан билдиришди.

Мазкур даврий табиат ҳодисаси Тинч океани сувлари юзасининг аномал исишига сабаб бўлиб, бунинг натижасида атмосфера сезиларли даражада исийди, бутун ер шарида ҳаво ўзгаради. Бундай иқлимий феномен 2-7 йил орасида рўй беради. Эль-Нино одатда экологик талофатлар билан бирга келади: қурғоқчилик, ёнғин, сел оқибатида аҳоли яшаш жойларида кишиларнинг ўлимига, молларнинг ва ҳосилнинг йўқ бўлиши каби нохуш вазиятлар юзага келади.

Африка ва Жанубий Осиёдаги мисли кўрилмаган иссиқлик бир неча юзлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Ундан аввал Эль-Нино Марказий Америка мамлакатларидаги ҳосилнинг ярмидан кўпини пайҳон қилди. Африканинг жануби, Ҳиндистон ва Бразилияда қурғоқчилик юзага келган бир пайтда, Аргентина ва Техасда сел натижасида кўчалар ва уйларни сув босмоқда.

ОАТМБ эксперти Кевин Тренберт маълумотларига кўра, бугунги кунда Эль-Нино таъсири камаймоқда, бу йил ҳароратдаги рекорд натижаларни "Эль-Нинонинг сўнгги нафаси" деб ҳисоблаш мумкин.

Океан бироз муддат яна илиқлигини сақлаб турса-да, бу йил атмосфера секин-асталик билан совишни бошлайди. Бироқ 2016 йил ўтган йилдагидек иссиқ келмаслиги тахмин қилинган.

"Рекорд даражадаги иссиқ бу йил аниқ кутилмайди", - деб ҳисоблайди Тренберт.

Испан тилидан таржима қилганда Эь-нино "болакай", "ўғил бола" маъноларини англатади. У билан одатда яна бир табиат ҳодисаси - Ла-Нинья бирга келиб, у "қиз бола" деб таржима қилинади. Ла-Нинья ўтмишдошининг буткул акси. Бу табиат ҳодисаси Тинч океанидаги тропик минтақанинг сезиларли совиши билан изоҳланади ва бу ўз ўрнида иқлимнинг совишига олиб келади, табиат катаклизмалари ва аномалияларини келтириб чиқариши мумкин.

Бироқ, "ҳозирги Эль-Нино-Ла-Нинья циклида иссиқликнинг кескин камайиши кутилмайди", деб таъкидлашмоқда тадқиқотчилар. Бу галги ҳароратнинг иссиқлик фазаси рекорд даражада узоқ давом этганлиги бунга сабабдир. Ушбу фазага 2014-2015 йиллар ва жорий йилнинг дастлабки уч ойи киради. Натижада, олимлар иқлимнинг иссиқлик фазаси бундан буён тез-тез учраб туради ва ўтган ўн йилликка қараганда узоқроқ муддат сақланиб туради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар