Айни вақтда «Вииторул» жамоаси бош муаббийи ҳисобланадиган Георге Хаджи мавсум якунлангач, Қозоннинг «Рубин» жамоасини бошқаришга киришади. Бу ҳақда Руминиядаги Look TV хабар тарқатган.

Хабар қилинишича, ушбу мутахассис бўлажак жамоаси билан келишув имзолаб бўлган. Шартноманинг жиҳатлари ошкор этилмаяпти.

Айни вақтда унинг бошқарувидаги «Вииторул» жамоаси Руминия чемпионатининг бешинчи ўрнида бормоқда ва пешқадамдан 25 очко ортда қолган.

Ўтган йилнинг декабрида Хаджи «Рубин» таклифини рад этган ва ўзи 2009 йилда асос солган жамоада фаолиятини давом эттирмоқчилигини маълум қилганди.

Маҳаллий манбалар хабарига кўра, қозонликлар жамоаси ушбу мутахассисга йилига 4 млн евро маош тўламоқчи.