UFC чемпиони, яккакураш жангчиси Конор Макгрегорнинг Нэйт Диасга қарши реванш жанги ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда твиттерда журналист Ариэль Хэльвани маълум қилди.

Ушбу маълумотни UFC президенти Дан Уайт тасдиқлади. У Конор жанг қилишни истамаса, чемпионлик унвонини бўшатиб бериши кераклигини айтган. Уайтнинг ишонишича, Макгрегор 2016 йилда рингга қайтади.

"Бизда мусобақа промоушени ва Макгрегор – Диас жанги учун тадбирлар белгиланганди. Бу тадбирлар келаётган дам олиш кунларида бўлиши керак эди. Конор бу тадбирларни май ойига кўчиришни илтимос қилди, бироқ мен бунинг имкони йўқлигини айтдим. Шундан кейин у келишдан бош тортди ва мен жангни бекор қилишга қарор қилдим", деб айтди Уайт.

19 апрелда Макгрегор твиттерда мавҳум пост чоп этди: "Мен ишлардан ёшлигимда кетишга қарор қилдим. Раҳмат. Кейинроқ учрашамиз".

9 июлга Макгрегор ва Нэйт Диас ўртасида жанг ўтказилиши белгиланганди. Улар ўртасидаги 5 мартдаги биринчи жангда Диас ғолиб бўлганди.