Япония ҳукумати Mitsubishi Motors қонунбузарликларига кескин чора кўради

Жаҳон 21 Апрель 2016 336

Япония ҳукумати мамлакатнинг Mitsubishi Motors автомобиль концерни томонидан содир этилган қонунбузарлик учун жиддий чоралар кўради. Концерн раҳбарияти, бир неча кичик литражли моделлари ёқилғи сарфи билан боғлиқ маълумотларни қасддан ўзгартирганини тан олган эди. Бу ҳақда, кунчиқар юрт вазирлар маҳкамаси бош котиби Есихидэ Суга баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар ишончига путур етказувчи бу каби амалиётлар "жиддий ҳодиса"дир.

Бундан аввал, Япония ер, инфрақурилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги ходимлари, компания бош қароргоҳи ва тадқиқот марказига текшириш мақсадида келишган эди. Айни вақтда, компанияни жавобгарликка тортиш, хусусан, жарима солиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қонунда белгиланган меъёрларни бузиш ҳолларини компания президенти Тэцуро Аикава эътироф этган. Айрим русумдаги автомобиллар, қоидаларга номувофиқ равишда синовдан ўтказилган ва рақамлар ўзгартирилган.

2013 йил ўрталаридан ишлаб чиқарила бошлаган eK-Wagon, eK-Space ҳамда Nissan компаниясининг Dayz машиналари ёқилғи сарфи ўзгартирилган. Японияда 625 мингга яқин шу турдаги машиналар сотилган.

Ахборот манбалари ушбу хабарларни эълон қилгач, Mitsubishi Motor акциялари 15 фоиздан кўпроққа арзонлашган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар