Эквадор президенти Рафаэль Корреа қўшимча қиймат солиғи икки фоизга оширилганини маълум қилди.

Корреа фуқароларига мурожаат қилди ва қўшимча тўпланган маблағлар 16 апрель зилзиласидан сўнг мамлакатни қайта тиклашга сарфланишини билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ушбу чора бир муддатга татбиқ этилди.

7,8 магнитудали зилзиладан ҳозиргача тахминан 570 нафар одам нобуд бўлган.