«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионатининг 34-турида «Вильярреал»га қарши 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Криштиану Роналду ўйиннинг охирги қисмида ўзини ёмон сеза бошлади, лекин ҳозирча бу борада аниқ гап айта олмайман. Бу хавотирлантиргулик иш, унинг аҳволи жиддий бўлиши ҳам мумкин. Биз текширув ўтказамиз ва барчаси аниқ бўлади.

Биз яхши ўйин ўтказдик. Биринчи дақиқадан бошлаб керакли савияда ўйнадик, яхши ҳимояландик. Менга ҳар бир ўйинчининг ҳаракатлари ёқди.

Чемпионлик пойгасида ҳали ҳеч қандай ўзгариш юз бермади – биз ҳамон 1 очкога ортда қолмоқдамиз. Лекин курашда давом этамиз, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган ҳаракатни қиламиз.

Бензема – жуда муҳим ўйинчи, охирги ойларда ақлбовар қилмас ўйин кўрсатмоқда. У гол уряпти, пас узатяпти. У ўз шериклари учун барча ишни қилмоқда. Карим жамоада катта ҳажмдаги ишни бажармоқда», – дейди Зидан.