АҚШ конгресси ҳовлисида гиропланни қўндирган шахс 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жамият 22 Апрель 2016 543

Америкалик собиқ почтачи Дуглас Хьюс унча катта бўлмаган учувчи қурилмаси - гиропланни ўтган йилнинг баҳорида Капитолий тепалигида қўндиргани учун 120 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Судья Коллин Коллар-Котелли 21 апрель куни шундай ҳукм чиқарди. Бу ҳақида ТАСС агентилиги хабар берди.

Конгресс биноси ҳовлисида учар қурилмасини қўндирган қонунбузарни 2015 йил 15 апрелда, қўниш амалга оширилиши биланоқ ҳибсга олишган. АҚШ Федерал авиация бошқармаси қоидаларига кўра, бу ҳудудда хусусий учар қурилмаларда берухсат учиш ман қилинган. Хьюс 535 қонунчининг ҳар бирига сайлов компанияларни молиялаштиришни қайта такомиллаштиришни сўраб хат юборишни режалаштирган. Шу воқеадан сўнг почтачини ишдан бўшатишган.

Дастлаб унга уч йил қамоқ жазоси берилиши керак бўлган, бироқ Хьюс айбига иқрор бўлганидан кейин прокурор суддан шартли муддат сўради. Шуниси қизиқки, Хьюснинг ўзи бунга розилик бермаган ва ўз қилмишини "фуқаролик итоатсизлиги" деб атаган.

Қонун ҳимоячилари унинг Капитолий ҳудудида гироплан қўндириш ниятидан хабарлари бор эди. Қонунбузар 2013 йилда интернет тармоғида ўз режалари ҳақида ёзган. Полициячилар уни Капитолийнинг шарқий қисмида кутишган, чунки Конгресс биносининг аксарият идоралари шу ерда жойлашган. Бунинг ўрнига у Конгресснинг ғарбий қисмида қўнишни амалга оширган. Бу Вашингтон тарихидаги энг кўп овозага сабаб бўлган ҳодиса бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар