22 апрель, жума куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги масжидлардан бирида портлаш содир этилди. Sky News Arabia телеканали маълумотига кўра, бу теракт туфайли камида 25 киши ҳалок бўлган.

Телеканал маълумотига кўра, худкуш жангари шаҳар жануби-ғарбидаги ар-Ризвания туманидаги шиалар масжидида ўзини портлатган.

Ҳозирча бу хунрезлик туфайли қурбон бўлганларнинг аниқ миқдори келтирилмаган. Шунингдек, бу теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Хабар қилинишича, шу вақтда Ироқ қуролли кучларининг 11 аскари Бағдод яқинида ИШИД жангарилари билан юз берган тўқнашув туфайли ҳалок бўлган.