Boeing Америка корпорацияси 737 MAX тор фюзеляжли ҳаво кемалари оиласини янги Boeing 737 Max 7X самолёти билан бойитмоқчи. У Boeing 737 Max самолётига нисбатан кўпроқ йўловчиларни сиғдира олади ва узоқроқ масофага уча олади. Уларнинг ишлаб чиқарилиши 2019 йилга режалаштирилган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига таяниб, ТАСС хабар қилди.

Газетага кўра, янги самолёт 150 кишини таший олади ва 126 йўловчига мўлжалланган самолётнинг ўрнини босади. Лойиҳани амалга оширишдан аввал корпорация яқинда 737 сериядан 45та самолёт буюртма қилган United Continental холдинги ва Southwest Airlines авиакомпанияси розилигини олиши лозим.

Нашрга биноан, Boeing 737 Max 7X канадалик Bombardier авиақурувчи компанияси билан рақобатда тор салонли йўловчи ташувчи самолётлар позициясини сақлаб қолиш учун ўйлаб чиқилди.

Янги моделни синовдан ўтказиш 2016 йилнинг биринчи ярмида мўлжалланган. Ҳозир самолёт учишолди синов парвозларини амалга оширади.

Тор фюзеляжли янги самолётлар ёқилғи кам сарфлаши ва фойдаланиш самарадорлиги билан сифатланади.