Британия букмекерлари агар «Лестер» Англия чемпионлигини қўлга киритса, жуда катта миқдорда маблағ тўлашларига тўғри келади.

Гап 10 миллион фунт атрофидаги пул ҳақида кетмоқда. Мавсум аввалида «Лестер»нинг мамлакат чемпионатидаги ғалабаси учун коэффициент 5000га 1 кўринишида эди, Рождество байрамидан кейин бу кўрсаткич 1000га 1 кўринишига тушганди.

«Лестер»нинг чемпионликни қўлга киритиши ставкалар тарихидаги энг ачинарли ҳолатни келтириб чиқаради. Бу биз учун жуда қўрқинчли молиявий натижа беради. Натижада биз рекорд даражадаги маблағ тўлаб беришимиз лозим бўлади», – дейди Ladbrokes букмекерлик идораси директори Алекс Донахью.

Британиянинг бош бир компанияси Betfred кимдир «Лестер»нинг ғалабаси учун тиккан бўлса, уларга тўловни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

«Кимдир уларни ортда қолдириб кетишига ишонмайман», – дейди Betfred раҳбари Фред Дан.