Буюк Британияда лотерея ютиб олган киши бошида ўз ютуғини бунчалик катта эканлигини тасаввурам қила олмаган эди. У бошида 10 минг фунт стерлинг ютган бўлсам керак, деб ўйлаганди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Форфар шаҳрида яшовчи 59 ёшли Жон Боуман бу ҳақда ўз дўстидан билиб олди. У лотереяни кўздан кечирар экан, ундаги ютуқ миллион эканлигини билдиради.

Лотереясидаги ютуқдан хабар топган Жоннинг биринчи қилган иши, ишхонасига бориб, бўшаш ҳақида ариза ёзиш бўлди.

У қўлга киритган пулларини дунё бўйлаб саёҳатга ва икки қизи учун сарфлашини маълум қилган.