Daewoo дилерлик тармоғи 2016 йил охирида фаолиятини тўхтатади

Технология 22 Апрель 2016 1127

2015 йилнинг октябрида Россия бозорида Uz-Daewoo’нинг янги бренди сифатида Ravon автомобилини тақдим қилган дилерлик тармоғи йил якунигача ўз фаолиятини тўхтатади.

Аutokost.kz хабарида ёзилишича, Ravon ва Uz-Daewoo алоҳида бренд бўлиб, Ravon шунчаки ном алмаштирилиши эмас. Компания бу брендни Россияда алоҳида дилерлик тармоғи орқали ривожлантирмоқчи.

Топ-менежер Давидовнинг маълум қилишича, Uz-Daewoo компаниясининг бир қанча дилерлари Ravon бренди учун ишлашни давом эттиради.

Нашрнинг қайд этиб ўтишича, Россияда Ravon R2’нинг илк партияси сотилиб кетди. Ravon R2 автомобили 10 апрель — дастлабки буюртмалар қабул қилина бошлаганидан бир ой ўтиб, савдога чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, автомобилнинг 1,25 литрли, 4 цилиндрли, 85,5 от кучига эга двигатель ва минимал комплектациядаги Comfort AT версияси баҳоси 369 минг рубл (тахминан 4920 доллар)дан бошланади.

Optimum AT версиясида харидор иккита ўрнига тўртта хавфсизлик ёстиқчаси, эшикларни блокировка қилиш тугмалари, пассив сигнализация, борт компьютери, кондиционер ва бошқа қулайликларга эга бўлади. Бундай машина нархи 439 минг рублдан (5850 доллар атрофида) бошланади.

Elegant деб номланган максимал комплектацияда олдинги версияларга қўшимча олтита хавфсизлик ёстиқчаси, олдинги ўриндиқларнинг иситилиши, олти колонкали аудиотизим, тўртта эшикда электр ойна кўтаргичлар, рулга ўрнатилган аудиотизимни бошқариш пульти таклиф этилади. Бундай автомобилга 469 минг рубль (6250 доллар атрофида) ва ундан юқори нарх белгиланган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар