Эквадор ҳудудида яна бир кучли зилзила содир бўлди

Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу зилзила кучи 6 баллни ташкил этган.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Портовьехо шаҳридан 100 км шимоли-ғарбда, 10 км чуқурликда бўлган.

16 апрель куни Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг маркази Муисне аҳоли пунктидан 28 километр жануби-шарқда, ўчоғи 20,2 километр чуқурликда жойлашди. Табиий офат оқибатида кўп қаватли меҳмонхоналар, ресторанлар ва турар-жой бинолари қулаб кетган.

Охирги маълумотларга кўра, зилзила туфайли 587 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг 20 нафари хорижлик экани қайд этилган.