Ҳозирги кунда жуда кўплаб суратларни фотошоп қилиб, ўзгартиришади. Натижада, расм ўзининг табиийлигини йўқотади. Томошабинлар эса уларга қараб ишониш ёки ишонмаслик кераклигини англай олмай қолишади.  

Бироқ, фотошопсиз шундай ғаройиб суратларни ҳам олиш мумкинки, уларни кўрган киши сизни ҳақиқий санъат устаси деб ўйлайди. Қандай қилиб дейсизми? Жуда оддий. Бунинг учун сизга яхши камера, қувноқ дўстлар ва камера бурчакларини тўғри топа олиш учун ўткир кўзлар керак бўлади.

Эътиборингизга юқорида санаб ўтилган оддий ингридиентларни ишлатган ҳолда яратилган ажойиб суратларни ҳавола этамиз.

Уларни аввалига фотошоп деб ўйлаш ҳам мумкин, лекин бироз вақт ўтгач, сурат эгалари қай тарзда ва қайси бурчакдан тасвирга олишгани сезилиши аниқ.

Манба: xabardor.uz