КХДР ТИВ раҳбари Ли Су Ён АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан халқаро нормалар ва БМТ Низомига зид тажовузкор сиёсат олиб бораётганини таъкидлади. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.

"АҚШ бизни бутун дунё учун "таҳдид" ва инсон хавфсизлигига қарши "фитна" дея адолатсиз айблаб, БМТ ХКни КХДРга қарши санкция киритишга чақирди. Бу ўз-ўзидан халқаро нормалар ва БМТ Низомининг аёвсиз бузилиши ва барқарор тараққиёт мақсадларини амалга оширишга очиқ чорловдир", - деди у.

Шунингдек, Ли Су Ённинг айтишича, ҳозирда Корея яриморолида 300 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирокида "мисли кўрилмаган ядровий таълимот ўтказилмоқда", уларга "АҚШ ядровий кучлари сафарбар этилган".

Вазирнинг сўзларига кўра, КХДР АҚШ томонининг ядровий таҳдидини "диалог ва халқаро нормалар йўли билан бартараф этишга ҳаракат қилди, аммо бу самара бермади".

"АҚШнинг КХДРни ядровий таҳдид ва иқтисодий қамал билан бўғиш ҳаракатлари жоҳиллик ифодасидан бошқа нарса эмас. АҚШ халқимизнинг қаттиқ санкциялар ва қамаллар туфайли мустаҳкамланиб борувчи кучли иродага асосланган Чучхе ғоямизни ҳеч қачон тушуна олмайди", - дея таъкидлади Шимолий Корея раҳбари.

Шу билан бирга у АҚШни "дарҳол барча ядровий таҳдидлар ва санкцияларни йўқ қилишга ҳамда КХДРга нисбатан душманларча сиёсатни тўхтатишга чақирди".

"Ким охирги бўлиб кулишини кўриб қўйишсин. Биз ғалаба қозонамиз. КХДР давлат мудофаа қўмитаси раиси ҳурматли Ким Чен Иннинг сиёсий йўли, шунингдек одамларимизнинг юрагини тўлдириб турувчи ишонч ва жасорат ана шундай", - деб ўз сўзини якунлади вазир.