Миср ҳарбий оркестри навбатдаги галда бутун жаҳонга "донғи кетди". Қоҳирага ташриф билан келган Франция президенти Франсуа Олланд Миср ҳарбий оркестри томонидан Франциянинг бузиб ижро этилган мадҳияси "Марсельеза" билан кутиб олинди. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.

Интернетда чоп этилган видеода Олланднинг Мисрда кутиб олинишидан лавҳалар унинг бошқа тадбирлардаги иштироки лавҳалари билан бирлаштирилган. Бу томошабинларга мисрлик мусиқачилар мадҳиянинг асл ижросидан қанчалик "йироқликларини" намойиш қилиш учун қилинган.

Жорий йилнинг февралида Россия президенти Владимир Путин ҳам мисрлик мусиқачилар томонидан шундай "кутиб олинганди".