Немис автомобилсозлик саноатининг етакчи намояндалари Audi, Porsche, Mercedes, Volkswagen ва Opel компаниялари ўзлари ишлаб чиқарган 630 минг дона транспорт воситасини қайтариб олади.

Гап шундаки, машиналарнинг ис газини тозалаш механизмидаги нуқсонлар бартараф этилиши лозим. Бу ҳақда, Die Welt газетаси ҳукуматдаги манбасига таяниб, хабар қилган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.