ОАВ: Қўшиқчи Принс ўлимидан олдин наркотик таъсирида бўлган

Маданият 22 Апрель 2016 784

Принс тахаллуси билан ижод қилган мусиқачи Рожерс Нельсон ўлимидан олти кунча олдин наркотик таъсирига қарши даволанишдан ўтган, деб маълум қилмоқда TMZ.

Нашр берган маълумотга кўра, 15 апрель куни Принснинг самолёти Иллинойс штатидаги Молин шаҳрига қўнган. Бир кунлик тиббий кўрикдан сўнг, у концертда чиқиш қилган. Ўшанда унинг вакили, ижодкор гриппга қарши даволанаётганини билдирган эди. TMZ манбаси эса тиббий кўрикдан ўтишга грипп эмас, балки наркотик таъсири сабаб бўлган, деб таъкидламоқда.

Маълум бўлишича, Миннесота штати маъмурияти Принснинг ўлимига ойдинлик киритиш мақсадида Молиндаги шифохонадан қайдномаларни олишга ҳаракат қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар