ОАВ: Сурияда Исроил самолёти россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилган

Жаҳон 22 Апрель 2016 498

Сурия ҳудудидаги россиялик ҳарбийларнинг қирувчи самолётидан камида 2 марта Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари самолётига ўт очган. Бу ҳақда Исроилнинг Yedioth Ahronoth нашри хабар тарқатган.

Бу маълумот манбаси келтирилмаган. Шунингдек, ҳодиса айнан қачон ва қайси ҳудудда рўй берганига аниқлик киритилмаган.

Хабарда айтилишича, Исроил президенти Реувен Ривлиннинг Москвада Россия раҳбари Владимир Путин билан 15 март куни ўтказилган учрашувида шу масала ҳам муҳокама этилган. Ўшанда Путин бу ҳодиса ҳақида илк марта эшитгани айтилган.

21 апрель куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу Путин билан учрашув ўтказди, унда бу масалага қайтилгани ҳақида маълумот йўқ.

Исроил Мудофаа вазирлиги бу хабарга муносабат билдиришни истамаган.

Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарни ўрганаётгани айтилган. Бу борада расмий маълумот берилмаган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар