Бутундунё аксилдопинг агентлиги (WADA) Хитойнинг Пекин шаҳридаги миллий аксилдопинг агентлиги лабораторияси аккредитациясини 2015 йилнинг октябрида ўтказилган 2та сохта синов туфайли вақтинчаликка бекор қилган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

21 апрель куни Пекиндаги лаборатория фаолияти 4 ойга тўхтатилганди. Бу вақт давомида лабораторияда ҳеч қандай тестлар ўтказилмайди.

Лаборатория текширув давомида аниқланган хатоликларни бартараф этиши керак бўлади. Барча тартибларга риоя этиладиган бўлса, у 4 ой давомида аккредитация қайтариб берилиши мумкин бўлади.