Обама Британияга сафарини қиролича билан тушлик қилишдан бошлади

Жаҳон 22 Апрель 2016 541

22 апрель куни АҚШ президенти Барак Обама Лондондаги Виндзор қасрига келиб, Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан учрашди.

"Барак Обама Британиядаги ташрифини 90 йиллик юбилейини нишонлаётган қиролича билан тушлик қилишдан бошлади", дея ёзилади маҳаллий нашрларда.

Тонгда Саудия Арабистонидан келган Обама ва унинг рафиқаси Виндзор саройида қиролича Елизавета II ҳамда унинг турмуш ўртоғи Филип Эдинбургский билан бирга тушлик қилган.

Тушлик қилиш пайтида америкалик президент қироличани 90 ёши билан муборакбод этди. 

Барак Обама ва унинг рафиқаси Лондонга 3 кунлик ташриф билан келган.

Тушликдан кейин Обама Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашган. Томонлар ИШИДга қарши курашиш, Афғонистондаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш, иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳамда Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига жавоб қайтариш масалаларини муҳокама этишган.

Обаманинг ташрифи давомидаги энг асосий муҳокамалар 23 июнь куни ўтказилади, шу куни АҚШ раҳбари Буюк Британиянинг ЕИга аъзолигидан чиқиши бўйича ўтказиладиган референдумда британияликларнинг бунга розилик билдирмасликка чақириши кутилмоқда.

Бу борада у тутган позиция Лондон мэри Борис Жонсон томонидан танқид остига олинган. У Обамани "Британия учун ёмонлик тилашда" айблаган.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум 23 июнь кунига белгиланган. Мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон ҳам ЕИда қолиш тарафдори ҳисобланади.

Мамлакат собиқ бош вазири, консерватор Иэн Данкан Смит эса ЕИдан чиқиш ҳаракати ташаббускорларидан бири ҳисобланиб, у Обамани "иккиюзламачилик"да айблайди.

23 июнь куни кечаси Кенсингтон саройида Обама шарафига шаҳзода Уильям, унинг рафиқаси Кейт ҳамда иккинчи шаҳзода Ҳарри томонидан ташкиллаштирилган қабул ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар