Олимлар нега бегона жойда уйқу келмаслигини аниқлашди

Жамият 22 Апрель 2016 702

Кўпчилик янги жойга борганида ухлашга қийналади. Олимларнинг фикрига кўра, бу янги жой хавфсиз эмас деб қабул қилинганидан содир бўлади. Шунинг учун миянинг ярми ҳушёрликни сақлаган ҳолда енгил мудрайди, холос. Тадқиқот Current Biology журналида чоп этилди.

Тадқиқот давомида мияни сканерлашнинг турли услублари, жумладан, МРТ (магнит-резонансли томография) қўлланди. Нотаниш жойда одамларнинг ухлаши қийин кечиши, мия шарининг чап қисми эса одатдагидан кўра енгил уйқуга кетиши олимлар эътиборини тортди. Бундан ташқари, мия ноодатий овоз ва бошқа ташқи омилларга кескинроқ таъсирланиши аниқланди.

“Олинган хулосалар бегона жойда ухлаш қийинчилиги ноодатий ва хавфли муҳитда яшовчанликни таъминлаш учун зарурлиги тўғрисидаги гипотезани тасдиқлайди. Бу битта ярим шарнинг иккинчисига нисбатан бедорроқлиги ҳисобига амалга ошади. Шунинг учун, ухлаётган одам нотаниш ташқи сигналларга осонгина уйғонади”, - аниқлик киритди Брауновский университети когнитив лингвистика ва психология бўйича мутахассис, тадқиқотнинг етакчи муаллифи Юка Сасаки.

Бироқ, тадқиқот муаллифлари таъкидлаганидек, инсон мияси осон мослашади. Шунинг учун, тез-тез янги жойларда бўладиган одамлар ҳар доим ҳам уйқу билан боғлиқ муаммога дуч келаверишмайди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар