Шу йилнинг 13 — 30 октябрь саналарида бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида яна бир йиғин ўтказади.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Саудия Арабистонида ўтказади. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси хабар берган.

Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель куни ўтказилса, иккинчи учрашув 30 апрель санасига белгиланган. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.

Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Ҳобар шаҳрида бўлиб ўтади.