Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анастасия Сердюкова Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган мусобақада муваффақиятли иштирок этди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, Анастасия Сердюкова тасма билан машқ бажаришда 16.766, ҳалқада 16.983, тўп билан машқ бажаришда 16.800, булавада 16.316 балл, умумий ҳисобда 66.865 балл жамғарган ва XXXI ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган.

Мусобақанинг гуруҳ баҳсларида Луиза Ғаниева, Зарина Қурбонова, Марта Растабурова, Самира Амирова ва Валерия Давидовадан иборат жамоамиз совринли ўринлар учун курашади. Гуруҳ баҳсларида кучли учликка кирган жамоалар Олимпиада йўлланмасига эга бўлади.

Маълумот учун: Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган мусобақада спорт гимнастикаси усталари Антон Фокин ва Оксана Чусовитина, трамполинчи Екатерина Хилько ҳам Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлган эди.