Қаршида "мавҳум ишчилар" орқали ноқонуний даромад орттирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жамият 22 Апрель 2016 590

Нурмамат Дўстқобилов 2005 йилдан бери Қарши шаҳридаги 6 – оилавий поликлиника бош врачи лавозимида ишлаб келаётганди. Поликлиника бош ҳисобчиси Шаҳло Бўриева, хазиначи Раҳима Шодмонова билан жиноий тил бириктириб, ўзига хос “учбурчак” ташкил этди. Ва бу “учбурчак” давлат маблағлари ва ўзгаларга тегишли бўлган ризқни юҳодай домига торта бошлади.

Учовлон биргаликда 2013 йил 1 майдан 2015 йил 1 июнь кунига қадар ўзларининг ва ўзгаларнинг пластик карточкаларига жами 228 млн. 100 минг 162 сўм маблағни асоссиз равишда ўтказиб, ўзлаштириб юборди. Шунингдек, поликлиниканинг 3 нафар ходимига ҳомиладорлик нафақасини ошиқча ҳисоблаб, давлат бюджетига жами 805 минг 921 сўм зиён етказишган. Фақат шугина эмас, салкам икки йил давомида учовлон банкдан касса чеки орқали давлатга жами 30 млн. 921 сўм зиён етказишган. Бунинг учун сохта тўлов қайдномалари тузилган. Муассасада ишлайдиган ёки бу ерга умуман дахли бўлмаган кишилар номига иш ҳақи ёзилиб, сохта имзолар қўйилган.

Поликлиникада ишламаган ўн беш кишининг номига пластик карточкалар очилди. Икки йил давомида уларнинг пластик карточкаларига жами 150 млн. 640 минг 900 сўмдан ноқонуний тарзда ўтказилди.

Бу ўртада “негадир” ходимларнинг иш ҳақига 96 млн. 625 минг 541 сўм ошиқча тўлаб юборилган.

Хуллас, бу каби “усул”лар орқали жами 507 млн 130 минг сўм миқдордаги давлат маблағи ўзлаштирилди ва расттрата йўли билан талон–тарож қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида судланувчилар Нурмамат Дўстқобилов, Шаҳло Бўриева ҳамда Раҳима Шодмонованинг мазкур жиноят иши кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7497 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8360 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50941 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1654 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2559 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 3832 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар