Қатарда ФИФАнинг меҳнат шароитларини назорат қилувчи органи ташкил этилади

Спорт 22 Апрель 2016 636

ФИФА (Халқаро футбол федерациялари уюшмаси) президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2022 учун футбол иншоотлари қурилишида меҳнат шароитлари қандай ташкил этилгани бўйича назорат органи ташкил этилишини эълон қилди. ФИФА расмий сатида берилган хабарга кўра, махсус орган Қатарда фаолият юритади.

Инфантино Қатарга уюштирган икки кунлик ташрифидан сўнг шундай қарор қабул қилган.

Бундан аввал, Amnesty International халқаро ноҳукумат ташкилоти 50 саҳифалик ҳисоботида Қатарда 2019 йилги енгил атлетика буйича жаҳон чемпионати ва 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати стадионини қуришда муҳожир ишчиларнинг ҳуқуқлари бузилаётганини қайд этган эди.

Доҳадаги "Халифа" стадиони қурилишида иштирок этаётган қурувчилар яшаш шароити, иш ҳақи, ишлаш учун рухсатнома олиш ва мамлакатга кириб келиш борасида муаммолардан нолишган.

Инфантинонинг айтишича, янги орган Қатардаги меҳнат шароитлари билан боғлиқ ўзгаришларни кузатиб, назорат натижалари ва тавсиялари ҳақида ҳисобот беради.

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 21 ноябрдан 18 декабргача Қатарнинг еттита шаҳри: Доҳа, Лусайл, Ал-Вакр, Ал-Ҳор, Ал-Райян, Умм-Салал ва Мадинат-аш-Шамалда бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар