Рамзон Қодиров Чеченистонда 40 киши ичтерламадан ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни "очиқча ёлғон" деб айтди

Жаҳон 22 Апрель 2016 363

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ижтимоий тармоқлар орқали Чеченистонда юзлаб одамлар ичтерламадан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқатилганидан дарғазаб бўлди. Гапларга қараганда, республикада ичтерламадан 40 киши ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар шифохонага тушган. Қодиров интернетда тарқалаётган бу хабарни "орсиз ва асоссиз ёлғон" деб атади.

"Ишонч билан айтаманки, бу орсиз, асоссиз ва очиқча ёлғон! Чеченистонда ҳеч қандай оммавий ёки якка заҳарланиш ҳолати қайд қилинмаган. Менинг топшириғим билан барча шифохоналар текширилди. Бу гапларнинг тарқатилишидан мақсад омма орасида ваҳима келтириб чиқаришдир. Мен томондан тегишли идораларга бу ҳолатни зудлик билан текшириш таклиф қилинди", деб айтди Қодиров.

Қодиров юзага келган вазиятни шахсан ўзи тафтиш қилиш ва ёлғон хабарлар тарқатилаётган манбаларни аниқлашга ваъда берди. Унинг айтишича, иғво ташкилотчилари ушланиб, жавобгарликка тортилади.

Ёлғон хабарларни Чеченистон соғлиқни сақлаш вазири Мусо Аҳмадов ҳам инкор этди. Аҳмадов "бу хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини ва кимдирнинг иғвоси ёки ёвуз ҳазили эканлигини" айтди.

Охирги маълумотларга кўра, бир неча кун давомида WhatsApp мессенжери орқали Чеченистоннинг Гудермес туманида аҳолининг оммавий заҳарланиши юз бергани ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17434 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22483 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11412 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12299 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40720 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52997 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 662 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар