Суриядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчи кенгаш маълумотига кўра, Сурия армияси самолётлари томонидан амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ҳаво зарбалари Ҳалаб шаҳри яқинидан амалга оширилган.

Шунингдек, бу ҳужум туфайли ўнлаб кишилар жароҳатлангани айтилган.

Бундан олдинроқ, Туркия чегара қўшинлари Сурия ва Туркия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган суриялик аёллар ва болаларни ўққа тутгани ҳақида хабар берилганди.

«Чегара билмас шифокорлар» маълумотига кўра, айни вақтда бу ҳудудда 100 мингдан ортиқ киши Ҳалаб яқинида қуршовда қолган.