Бизнес-анжуман давомида Дмитрий Дичковский, Игорь Качалов ҳамда Максимильян Фоедингер каби халқаро миқёсдаги тажрибали маърузачилар муваффақиятли экспорт стратегияларини қуришга оид билимлари билан ўртоқлашадилар.

2016й, Апрель, Тошкент ш. – Мамлакат экспорт салоҳиятитни оширишга қаратилган бизнес-анжуманнинг мавзуси - «Товарлар ва хизматлар экспорти – ҳаракатланиш вақти келди!» деб номланади. Тадбир доирасида ушбу экспентлар шахсий тажрибаларига таянган ҳолда амалий мисоллар ёрдамида тўғри экспорт стратегиясини қуриш ва унга риоя қилиш ҳақида сўзлаб берадилар.

Ўзбекистонда текстил соҳасида фаолият юритувчи компаниялар сони кўплиги боис, дастлабки маърузачининг мавзуси алоҳида эътиборга моликдир. Машҳур «Милавица» компанияси директори сифатида 11 йил давомида фаолият юритган Дмитрий Дичковский компаниянинг ҳусусийлаштириш давридан тортиб, то етакчи халқаро брендалардан бирига айлангунча босиб ўтган мушкул йўли ҳақида сўзлаб беради. У бизнес-моделни қуриш, компания қийин даврларни бошидан кечираётган пайтда ишлаб чиқариш базасини ҳамда малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, маҳсулот хилма-хиллигини ва ҳусусий улгуржи савдо тармоғини ривожлантириш, жамоа тасаввурида шахсий мол-мулкка эгалик ҳиссини ўстириш каби муҳим омил ва тажрибалари билан ўртоқлашади.

Игорь Качалов, маркетинг соҳасининг муваффақиятли маслаҳатчиларидан бири, сотувлар ва бошқариш масалалари бўйича эксперт ҳисобланади. У «Сотиш брендинги. Экспорт капиталини оширувчи янги технологиялар» мавзусидаги мастер-класс ўтказиши режалаштирилган.

У қуйидаги пунктларга алоҳида тўхталади:

экспорт бозори сиғимини аниқлаш ва унга баҳо бериш ҳамда бренднинг эскпорт сотувлари салоҳияти;
бугунги истеъмолчилик йўналишлари – сотиб олувчи шахсиятининг ўзгариб бориши, эртанги сотиб олувчи ким;
сотиб олувчига қандай бренд номлари керак, қайси номлар камчиликларсиз сотувлар тезлигини оширади;
сотувларни шакллантиришда бренд дизайни роли ва ўрни: ишлатиладиган ранглар, шакллар, логотиплар ва савдо белгилари дизайнида нечта элемент бўлиши керак;
муваффақиятли бренд ечимлари.

Учинчи маърузачи Максимильян Фоедингер, австриялик иқтисодчи, тренер ва анжуман-маърузачисининг мавзуси ташқи бозорларга чиқиш ҳақидадир. Ўз презентациясида Фоедингер Ўзбекистон ишбилармонлари фаолият доирасига яқин ва мос келувчи халқаро бозорлар борасида маълумот беради. Шунингек, у қайси маҳсулот учун қайси бозор тўғри келиши йўналишида ўтказилган сўнгги тадқиқотлар натижалари, турли бизнес соҳалари учун экспорт стратегияларини ишлаб чиқиш йўллари ҳақида сўзлаб беради.
Бизнес-анжуман доирасида таклиф қилинган экспертлар иштирокида панелли дискуссия ўтказилади. Унда халқаро тажрибани мамлакатимиз ҳудудида қўллаш имкониятлари кенг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ушбу тадбир маҳсулот экспорти билан шуғулланувчи компаниялар менеджерлари ва мутаҳассислари, шунингдек маҳсулотни ташқи бозорларда тўғри сота билиш йўл-йуриқларини ўргнаишни истаганлар учун мўлжаллаган.

Бизнес-анжуман жорий йилнинг 18 май куни Wyndham Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Дастур доирасида қатнашчиларнинг ўзаро мулоқоти учун вақтлар ажратилган. Барча иштирокчиларга бизнес-анжуман қатнашчиси расмий сертификати топширилади. Чипталарни ҳарид қилишга оид ҳамда бошқа қўшимча маълумотларни тадбирнинг расмий сайти орқали билиб олишингиз мумкин: www.change.uz. Телефонлар: (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11.

Журналистлар учун алоқа:

Тадбирнинг матбуот-ҳизмати
“Maslov PR Tashkent”
Севиль Сакаева
Tel: +99895 196 84 94
+99890 988 92 29
sevil.sakaeva@maslov-pr.com

Бизнес анжуман ташкилотчиси:
“Be The Change Group”
Камола Гуломжонова
Тел: +99890 994 12 11
+99890 995 12 11
info@change.uz