Тошкентнинг марказида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасида қурилиш ишлари поёнига етмоқда

Ўзбекистон 22 Апрель 2016 2469

Тошкентнинг марказида, Амир Темур кўчаси ва Навоий кўчалари кесишмаси яқинида қад ростлаётган Hyatt Regency меҳмонхонасининг қурилиш ишлари поёнига етмоқда. Қурувчилар меҳмонхонанинг ташқариси ва ичкарисида пардозлаш ишларини деярли якунига етказдилар ва объектни режалаштирилган муддатда топширишга ваъда бермоқдалар.

Лойиҳага кўра, янги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси 301 хонали, жумладан 44 та люкс хонали бўлади. Меҳмонхонада 2 та ресторан, бар ва лаунж ҳудуд, бал зали, спа ва фитнес клуб жойлашади. Шунингдек, унда халқаро анжуман ва фестиваллар ўтказиш учун 1,2 минг квадрат метр майдонга эга анжуманлар зали ҳам бўлади.

Hyatt Hotels Corporation компанияси меҳмонхона Тошкентда йирик анжуман ва фестиваллар ўтказиш жойи бўлишига ишонч билдирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат бу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган компанияларга божхона ва солиқ имтиёзларини тақдим қилган.

Маълумотларга кўра, 205 млн долларлик меҳмонхона очилиши жорий йилнинг 1 июлига белгиланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар