Ватикан гиёҳванд моддаларни қонунийлаштиришга қарши курашади

Жаҳон 22 Апрель 2016 516

Ватикан гиёҳвандлик воситаларини қонунийлаштиришга кескин қаршилик қилишини эълон қилди. Шунингдек, гиёҳвандликнинг олдини олиш, даволаш ва қарам одамларни реабилитация қилишда оила энг катта аҳамият касб этишини билдирилди. Бу хақда 21 апрель куни БМТ қошидаги папа нунцийси (элчи) архиепископ Бернардито Аусо Бош Ассамблеянинг гиёҳвандлик жаҳон муаммоси бўйича махсус сессиясида маълум қилди.

Шунингдек, архиепископ гиёҳванд моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ жиноятларга муносиб жазо беришга чақирди. Унинг сўзларига кўра, жиноятларнинг барчаси ҳам бир хил оғирликка эга эмас. Гиёҳванд моддаларга қарам одамларга ҳаддан зиёд қаттиққўллик у ўзини тиклашида ёрдам бермаслигидан огоҳлантирар экан: “Халқаро контрабандистлар, маҳаллий олиб-сотувчилар ва истеъмол қилувчиларга турли муносабатда бўлиш лозим”, - деди у.

Кўпроқ янгиликлар