Венесуэла электр узатиш вақтини 4 соатга қисқартиради

Жаҳон 22 Апрель 2016 401

Венесуэла ҳукумати яқин 40 кун ичида ҳар куни узатиладиган электр энергия вақтини қурғоқчилик сабабли 4 соатга қисқартиради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, мамлакатда кузатилаётган қурғоқчилик гидроэлектр станциянинг ишида узилишларга сабаб бўлган.

Мамлакат энергетика вазири Луис Моттанинг айтишича, мамлакатда электр энергияни беришдаги чекловлар кейинги ҳафтадан кучга киради.

Аввалроқ Венесуэла президенти Николас Мадуро одамзоднинг гўзал жуфтларини сочларни қуритишда фендан фойдаланмасликка чақирганди.

Кўпроқ янгиликлар